ТРООСТИТ

ТРООСТИТ (металлургияда) — пўлат ва чўяннинг таркибий кисмларидан бири. Француз олими Л. Ж. Труст (L. J. Troost; 1825—1911) номи билан аталган. Перлитнинг юқори дисперсли тури. Аустенитнинг 600° дан паст трада парчаланиши натижасида ҳосил бўлади. Электр микроскоп ёрдамида Трооститнинг пластинали тузилишда эканлигини кўриш, оптик микроскопда Трооститнинг ёруғ мартенсит соҳалари фонидаги қора соҳаларни кузатиш мумкин. Троостит даги пластиналар орасидаги масофа <0,1 мкм. Трооститнинг каттиклиги перлит ва сорбитнштан юқори.