ТРОПИК ЎРМОНЛАР

ТРОПИК ЎРМОНЛАР — экваториал, субэкваториал ва тропик минтақаларда 25° шу каби ва 30° ж. к. оралиғида тарқалган ўрмонлар. Тропик ўрмонлар кўп ярусли бўлиб, хилмахил ўсимликлар, аксари баланд бўйли дарахтлар (60—80 м гача), улар тагида соясалқинни севувчи майда дарахтлар, буталар усади. Хилмахил чирмовуқлар дарахт таналарини ўраб олади. Тропик ўрмонларда каттакичик ҳар хил ҳайвонлар яшайди. Иқлими нам, дим, аҳоли сийрак. Тропик ўрмонлар Жанубий Америка, Экваториал Африка, Малай архипелагида айниқса, кенг майдонни эгаллайди (яна қ. Тропик ўсимликлари).

Loading...