ТРОПОСФЕРА

ТРОПОСФЕРА (юн. tropos — бурилиш ва сфера) — атмосферанинг Ер юзаси таъсири яққол сезиладиган қуйи, асосий кисми. Бунда тра юқорига кўтарилган сари баландлик бўйича ҳар 100 м да 0,65° га пасаяди. Тропосферанинг баландлиги қутбий кенгликларда 8—10 км, ўртача кенгликларда 10—12 км, экваторда 16 — 18 км гача етади. Унда атмосфера ҳаво массасининг бешдан тўрт қисмидан кўпроғи жойлашган. Сув буғининг асосий қисми Тропосферага тўғри келади. Шу сабабли, булутлар ҳам, асосан, шу ерда хреил бўлади. Тропосфера қатламида турбулент ва конвекция жараёнлари анча ривожланган. Бу қатламда тра вертикал градиенти қуруқ ва нам адиабатик градиентлари орасида ўзгаради. Шунга қарамай, Тропосферанинг ерга яқин қисмида, шунингдек, эркин атмосферада температура инверсияси ҳам учраб туради. Тропосферада булутларнинг асосий турлари вужудга келади. Халқ хўжалиги фаолиятига таъсир этувчи ёғин, туман, момақалдироқ, ер устидаги қор бўрони — изғирин ва бошқалар Тропосферада содир бўлади. Тропосферанинг қуйи қатламлари учун ҳавонинг кучли чангланиши хосдир. Тропосферада ҳаво массалари уюшади, фронтлар ташкил топади. Циклон ва антициклонлар ривожланади. Тропосфера стротосферадан Тропосфера катлами билан ажралади (қ. Атмосфера).