ТРУБА

ТРУБА (қад. нем. trumba — қувур) — юқори регистрли миспуфлама соз; ёрқин ва кучли овозга, кенг техник (виртуоз) имкониятларга эга. Найи бир айлана букилган, каналининг уз. 1500 мм атрофида. Қадимдан маълум бўлиб, ўрта асрларда ҳарбий, сигнал мусиқа чолғуси сифатида кенг тарқалган. Жез ёки мис ва рух қотишмасидан ясалади. 19-а. бошидан помпа ёки вентил механизмли Трубалар пайдо булган. Ҳозирда, асосан, си бемоль (in В) ва до (in С) тонидаги Трубалар қўлланилади. Якканавоз, ансамбль ва оркестр сози сифатида ишлатилади. Ўзбекистон Т. ижрочилиги ва таълим тизимида В. Пулатов, В. Веригин, М. Муҳиддиновлар танилган. Ўзбек композиторларидан С. Каримҳожи (2 та — 1967, 1968), М. Бафоев (1979), П. Холиқов (1987) ва б. Т. учун концертлар яратишган.