ТСВАНА

ТСВАНА, чуана, бечуанлар — банту гуруҳига мансуб халқ, Ботсвананинг асосий аҳолиси. 1 млн. киши (1990-й. лар ўрталари). Шунингдек, ЖАР (тахм. 3,7 млн. киши), Зимбабве ва Намибиянинг қўшни рнларида яшайдилар. Сетсвана тилида сўзлашади. Аксарияти анъанавий диний эътиқодларни сақлаб қолган, христианлар ҳам бор. Асосий машғулоти чорвачилик ва деҳқончилик.

Loading...