ТУАПСЕ

ТУАПСЕ — РФ Краснодар ўлкасидаги шаҳар (1896 й. дан). Кора денгиз бўйидаги порт. Т. й. станцияси. Аҳолиси 65,8 минг киши (1998). Туапсе 1838 й. да Вельяминовский истеҳкоми сифатида вужудга келган. 1896 й. дан Туапсе номини олган, уруш даврида (1942 й. сент.) Т. ҳаво ҳужумидан жиддий шикастланди, лекин, урушдан сўнг шаҳар тезда қайта тикланди. Машинасозлик, кемамеханика, кема таъмирлаш, нефтни қайта ишлаш, темирбетон буюмлар здлари, пойабзал фкаси, озиқ-овқат саноати корхоналари, тарихийўлкашунослик музейи, денгиз гидрометеорология техникуми, пед. билим юрти бор. Туапсе ҳудуди — курорт зонаси (санаторий, пансионат, турбазалар мавжуд.).

Prev Article

ТСОНГА

Next Article

ТУАРЕГЛАР