ТУДУН, тутун — Турк хоқонлиги бошқарувидаги унвонлардан бири. Хоқон хонадонига мансуб ва бўйсундирилган вилоятлардаги ҳокимлар фаолиятини назорат қилиб, ўлпон ва солиқлар йиғишни ташкил этиш мақсадида тайинланган ноиб унвони. Тудун кдд. турк битиктошларида, хитой, суғд, араб, форс, юнон манбаларида, суғдий, бактрий ёзувли тангаларда учрайди. Хитойнинг Таншу йилномасида 7-а. нинг 40-й. ларидан то 8-а. нинг 40-й. ларигача ҳукм сурган Чоч ҳукмдорлари Тудун унвони билан кайд этилади. Ушбу йилномада Чочни турли йилларда идора қилган 4 нафар Тудун ҳақида сўз боради. Чоч ҳукмдорларининг унвони Тудун бўлганини бошқа тиллардаги маълумотлар ҳам тасдиклайди (мас., Муғқалъаҳужжатлари). Арабфорс манбаларида ҳам Чоч ҳукмдорлари Тудун унвонида тилга олинади.
Ад.: Исҳоқов М., Унутилган подшоликдан хатлар, Тудун, 1992.