ТУГАНАК

ТУГАНАК (tuber) — ўсимлик илдизпоясининг ер остидаги йўғонлашган қисми. Туганакнинг барги редукцияланган (жуда майда), тез тўкиладиган қипиқ (тангача)ли; барг қўлтиғидан чиқадиган куртаклари кўзчалар деб аталади. Кўпинча, илдизнинг йўғонлашган қисми илдиз Т. деб юритилади (картошкагул). Т. да озиқ моддалар, кўпинча, крахмал ва углеводлар, баъзан, мой тўпланади. Туганаги истеъмол қилинадиган ёки саноатда ишлатиладиган ўсимликлар (картошка, топинамбур, батат ва б.) туганак мевалилар дейилади.

Loading...