ТУКЛИ БЕШБАРМОҚ

ТУКЛИ БЕШБАРМОҚ [Digitaria sanguinalis (L.) Scop. ] — бошоқдошларга мансуб бир йиллик бегона ўт. Пояси сершох, бўйи 10—70 см. Барглари узунчоқнаштарсимон. Тўпгули чочоқ рўваксимон. Меваси майда дон. Илдизи попук илдиз, 40 см гача чуқурликка кириб боради. Уруғидан кўпаяди. Апрелдан июнгача ниҳоллари кўкараверади, июль — окт. гача гуллайди ва мевалайди. Бир тупи 5000 тагача уруғ беради. Уруғлари осонгина тўкилади, асосан, сув орқали тарқалади. Уруғи 20—35° ҳароратда униб чиқади. Ўрта Осиёнинг суғорма деҳқончилик минтақаларида кенг тарқалган. Беда, ғўза ва б. чопиқталаб экинлар орасида, шунингдек, суғориш шохобчалари бўйлари, йўл ёқаларида учрайди.

Loading...