ТУЛА

ТУЛА — РФ Тула вилоятидаги шаҳар, вилоят маркази, қаҳрамон шаҳар, Упа дарёси (Ока ирмоғи) бўйида. Москвадан 193 км жан. да. Тула тугуни. Аҳолиси 519 минг киши (1998). Шаҳар 4 маъмурий туманга бўлинган.

Тула 1146 й. дан маълум бўлиб, Рязань князлиги таркибида эди. 1503 й. дан Москва давлати таркибида. 16—17-а. ларда Рус давлатининг жан. чеккасидаги муҳим мустаҳкамланган истеҳком. 17-а. да маҳаллий темир рудаси асосида Тула темирчилик саноатининг маркази бўлиб қолди. 1712 й. да Пётр I буйруғи билан Тулада Россияда дастлабки қурол-аслаҳа зди курилди. 1777 й. дан Т. Тула наместничествоси маркази, 1796 й. дан губерня маркази, 19-а. да Тулада қуроласлаҳа ишлаб чиқариш. ривожланган. Тула 1929—37 й. ларда Москва вилояти таркибида. 1941 й. нинг окт, — дек. ойларида Тула немис фашистларидан қаҳрамонона мудофаа қилинди. 1976 й. 7 дек. да Тулага қаҳрамон шаҳар фахрий унвони берилди.

Тула — РФнинг йирик саноат маркази. Саноатининг асосий тармоклари: кора металлургия, машинасозлик ва металлсозлик (комбайн зди, машинасозлик, кончилик ва транспорт машинасозлиги, қуроласлаҳа здлари мотороллер ва самоварлар ишлаб чикариладиган «Штамп» зди), кимё (кимё толалари, пластмасса ва б.), енгил, озиқ-овқат саноатлари, қурилиш материаллари ва мусиқа асбоблари ишлаб чиқариш. 3 олий ўқув юрти (шу жумладан, унт), 3 театр, ўлкашунослик, бадиий, қурол-аслаҳа (1724 й. дан) музейлари, цирк, филармония мавжуд.