ТУМАН (ЎзРда) — маъмурийҳудудий бирлик. Ўрта асрлардан маълум. Шарк,да, жумладан, Марказий Осиё мамлакатларида маъмурийҳудудий бўлиниш; уезд маъноларида ишлатилган. Ўзбекистон собиқ Иттифоқ таркибига кирган даврда Туманларни «район» деб аташ раем бўлган. Ўзбек тили давлат тилига айланиши муносабати билан тарихий «Туман» сўзи қайта тикланди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 68моддасига мувофиқ, Туман маъмурий-ҳудудий бўлиниш погоналаридан бири. Туман давлат юқори органларининг кўрсатмалари, қарорларини ҳаётга татбиқ этувчи ва бажарувчи асосий маъмурийҳудудий бирлик бўлиб, вилоят таркибига киради. Шунингдек, йирик шаҳарлар таркибида шахар Туман лари ташкил этилиши мумкин (мае., Тошкент ш. да 11 та Туман бор). Т. ларни маҳаллий давлат ҳокимияти органлари — Т. ҳокимлари ва халқ депутатлари Т. Кенгашлари бошқаради. Туманларни ташкил этиш ва тугатиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг розилиги билан амалга оширилади. Туман ларга тегишли вилоят ҳокими томонидан тайинланадиган ҳамда туман халқ депутатлари Кенгашида тасдиқланадиган Туман ҳокими раҳбарлик килади.