ТУМАН

ТУМАНтомчи ҳолидаги суюқ дисперс фазали аэрозоллар. Ўта тўйинган буғлардан конденсация натижасида ҳосил бўлади. Атмосферадаги Ер сирти қатламларидаги сув буғларининг тўйинишидан ҳосил бўлган сув томчилари ёки муз кристаллари тўпламидан иборат. Туман 1 км дан камроқ масофага горизонтал кўринишни хиралаштиради. Т. Ерга яқин ҳаво қатламининг совиши ёки унинг намланиши оқибатида юзага келади. Совиш натижасида пайдо бўладиган Туман қуйидагиларга ажралади: 1) Ер юзаси салбий радиация баланси натижасида бунёдга келадиган ва Ер юзасидаги ҳаво қатламини совитадиган радиацион Туман, бундай Туман, одатда, сал шамол бўлиб аёз тунда, қишда эса кундузи ҳам бўлиши мумкин;

2) совуқ Ер устига иссиқ ҳавонинг адвекцияси натижасида пайдо бўладиган адвектив Туман ; булутлар паст бўлиб совуқ шамол турганда сутканинг ҳар қандай пайтида ҳам юзага келиши мумкин;

3) атмосфера фронти устидаги ёмғир томчиларининг буғланиши ҳисобига пайдо бўладиган фронтал Т. Қишда қаттиқ совуқ адвекцияси пайтида денгизлар устида, езда ва кузда эса қирғоқдан кечаси совиган ҳавонинг оқиб келиши оқибатида сув ҳавзалари устида кузатилади. Кўп вақт Т. юқорида айтиб ўтилган жараёнларнинг биргаликдаги ёки кетма-кет таъсири остида ҳам пайдо бўлади.

Prev Article

ТУЛУЗЛОТРЕК

Next Article

ТУМАН