ТУНДРА

ТУНДРА (финча tunturi — ўрмонсиз, яланг қир) — Шим. ярим шарнинг юқори кенгликларидаги йўсин ва замбуруғ, кўп йиллик ўт ҳамда буталар ўсадиган ерлар. Жан. да ўрмонлар, шим. дан Арктика муз сахролари зонаси билан чегараланган. Тундра доим тўнгиб ётган совуқ иқлимли ва совуқ тупрокли ўлка. Скандинавия, Урал, Сибирь, Аляска, Канада шим. дати тоғларда тоғли Тундра тарқалган. Тундрада кўп йиллик ўсимликлар, йўсинлар, лишайниклар, ҳар хил ўтлар, барг тўкувчи ва доим яшил буталар, пакана кайин ва митти қорақарағай кўп ўсади, буғу боқилади, овчилик қилинади. Тундра зонасининг катта қисмини субарктика, Тундра ва чекка шимолда арктика Тундраси ташкил этади.

Loading...