ТУНГУСКА МЕТЕОРИТИ

ТУНГУСКА МЕТЕОРИТИ, тунгус метеорити — Ер билан тўқнашган энг катта метеорит. 1908 йил 30 июнда Тунгуска дарёси (Сибирь) яқинига тушган. Шу пайт кўзни кўр қиладиган даражада ёруғ болид жан. шарқдан шим. ғарбга томон бир неча секунд давомида ҳаракатланган. Болид ҳаракат йўлида кучли чангли из қолдирган. Бу из 800 км радиусли катта худуддан бир неча соат давомида кўриниб турган. Ёруғликдан сўнг 1000 км масофада портлаш эшитилган. Атроф жойларда ер қимирлашига ўхшаш кучли тебраниш бўлган. Тунгуска метеорити тушгандан сўнг бир неча кун Сибирь ва Европа тунлари ниҳоятда ёруғ бўлиб турган. 20 йилдан кейин юборилган экспедиция 30 км радиусда ўрмон поймол бўлган ва қисман ёнганлигини қайд қилган. Бу ва бундан кейинги 10 га яқин экспедициялар Тунгуска метеоритини поймол қилган ўрмонда осмондан тушган жисм (метеорит)ларга хос жинсларни топа олмади. Метеорит жинсларини қидириш муваффақиятсиз якунланди. Тунгуска метеоритига икки хил караш мавжуд: Т. м. ни Ер юзидан бир неча километр баландликда портлаб кетган комета ҳосил килган; Т. м. портлашидан олдин Ернинг ички катламларидан атмосферага кўтарилган нефть чанги, газ ва метан гидролитидан иборат аралашма зарядларининг электрик потенциали аралашмани портлатиб юборган. Тунгус ҳодисасини ўрганиш ҳозиргача давом этмоқда.

Loading...