ТУНГУСКА — РФ Хабаровск ўлкасидаги даре. Амурнинг чап ирмоғи Урми ва Кур дарёларининг қўшилишидан ҳосил бўлган. Куйи Амур пасттекислигидан оқади. Уз. 86 км (Урми билан бирга 458 км). Ҳавзаси майд. 30,2 минг км2. Асосан, ёмғир сувларидан тўйинади. Ўртача сув сарфи куйилиш жойидан 37 км да 380 м3/сек. Нояб. да музлаб, апр. да муздан бўшайди. Николаевка посёлкасигача ёғоч оқизилади. Тунгускада мунтазам равишда кема қатнайди.