ТУНКАТ

ТУНКАТўрта аср шаҳар харобаси (мил. 5—12-а. лар). Оҳангарон дарёси ҳавзасида жойлашган. М. Е. Массой (192934) ва Ю. Ф. Буряков (195962) томонидан археологик қазишма ишлари олиб борилган. Умумий майд. 50 га. Арк, шаҳристон ва рабоддан иборат бўлиб, атрофи мудофаа девори билан ўралган. Тункат ўрнидаги қишлоқ 5-а. бошларида чорвадор қабилаларнинг ўтроқпашиши туфайли вужудга келган. 6-а. га келиб қишлоқ шаҳарга, 6-а. охирида эса Илоқ пойтахтига айланган. Қорамозор тоғларида олтин ва кумуш конлари мавжуддиги Тункатнинг тез тараққий этишига имкон берган. Тункат аркида ҳоким саройи, масжид қурилган. Шаҳристон ва рабоддан кўплаб металл, шиша ва сопол буюмларнинг топилиши, Тункатда ҳунармандчилик ривож топганидан дарак беради. Тункат дан, шунингдек, зебзийнат буюмлари, қуроляроғлар ва кўплаб тангалар топилган. Тункатнинг ўз зарбхонаси бўлган. Кррахонийлар билан кураш, қазилма бойликларининг тугаб қолиши ва Тункатнинг савдо йўлидан четга чиқиб қолиши натижасида 11-а. нинг 2ярмидан шаҳар таназзулга учраган. 12-а. дан Тункат кимсасиз, ташландиқ ҳолга келиб қолган.

Ад.: Macсон М. Е., Ахангеран. Археологотопографический очерк, Тункат, 1953; Буряков Ю . Ф., Генезис и этапў развития городской культурў Ташкентского оазиса, Тункат, 1982.

Next Article

ТУННЕЛЬ