ТУНЛАМЛАР

ТУНЛАМЛАР, тунги капалаклар (Noctuidae) — тангақанотлилар туркумига мансуб ҳашаротлар оиласи. 25 мингга яқин тури маълум. Капалаклари ўртача ва майда (3—5 см), кррамтир, олдинги қанотларида бир хил нақши бор, қорни туклар билан қопланган. Капалакларнинг оғиз аппарати сўрувчи, қуртлариники кемирувчи типда. Қуртларининг кўпчилиги яланғоч, ғумбаги қизғишжигарранг ёки қўнғир. Капалаклари гул ва дарахт шираси билан озикланади. Янги қўйган тухуми сарғимтироқиш. Қуртларида 3 жуфт кўкрак оёғининг биринчи бўғимида ва 10 жуфт қорин оёғининг 1—8 бўғимида нафас олиш тешиги жойлашган. Тунламлар, асосан, кечаси учади. Ўсимлик қолдиқлари ёки тупроққа 300 тагача тухум қўяди. Баъзи Тунламлар қуртлари тупроқда яшаб, ўсимлик илдизлари ёки поясининг илдиз бўғизларини кемиради (мас., кўк қурт тунлами, ундов тунлами). Айримлари ўсимлик барги, шонаси, гули, кўсагига зарар етказади (мас., карадрина, кўсак қурти, беда тунлами ва б.).

Ҳаммахўр Тунламлардан карам тунлами карам, лавлаги, нўхат ва б. экинларни; жан. да тарқалган кўсак қурти ва карадрина ғўза, маккажўхори, нўхат, помидор ва б. ни; Узоқ Шарқ ва Ўрта Осиёнинг жан. ида тарқалган ўтзор тунлами, асосан, турли экинларни, марказий рнларда учрайдиган гамма тунлами зиғир ва лавлагини; кузги тунлам қанд лавлаги ва кузги ғалла экинларини; жануб ёки ёввойи тунламсабзавот ва б. экинларни зарарлайди. Ўрта Осиёда учрайдиган мингдевона Т. и, шувоқ Т. и, жануб поя Т. и ва б. экинларга кўп зарар келтиради.

Кураш чоралари: бегона ўтлар йўқотилади, ер чуқур ҳайдалади, ўсимлик қатор оралари юмшатилади, алмашлаб экиш жорий этилади, уруғлар экишдан аввал дориланади, энтомафаглардан фойдаланилади, қуртларга қарши экинлар инсектицидлар билан ишланади ва ҳ. к.

Ад.: Хўжаев Ш. Т., Ғўза тунлами ва унга қарши кураш, Тунламлар, 1982; Адылов З. К., Применение трихограммы для борьбы с совками на хлопчатнике в условиях Узбекистана, Тунламлар, 1986.

Loading...