ТУННЕЛЬ

ТУННЕЛЬ, тоннель (инг. tunnel — қувур) — транспорт юриши, сув утиши, коммуникациялар жойлашиши ва б. мақсадларга мўлжалланган, ётиқ ёки қия жойлашган ер ости ёки сув ости сунъий иншооти. Узунлиги кўндаланг ўлчовларидан бирмунча катта бўлади. Вазифаси, ер юзасига нисбатан жойлашиши, чуқурлиги ва қуриш усуллари бўйича турларга бўлинади. Вазифаси бўйича — алоқа йўлларидаги (метрополитен, т. й., автойўл, пиёдалар ўтиш жойлари ва б.), гидротехник, коммунал, кончилик саноати, махсус мақсадларда қурилган (мудофаа иншоотлари, ер ости электр стялари ва б.); ер юзасига нисбатан жойлашиши бўйича — тоғ ости, сув ости ва текисликдаги; жойлашиш чуқурлиги бўйича — саёз ва чуқур жойлашган; қуриш усуллари бўйича — очиқ, ёпиқ ва махсус усулларда қуриладиган Туннельлар мавжуд. Туннель ларнинг кўндаланг кесими дойра, тухумсимон ва тўғри тўртбурчак шаклда бўлиши мумкин. Туннель қазиш ишлари ер ёки тог катламининг гидрогеологик шароитига қараб турлича усулда амалга оширилади.

Туннель бўшлиғи, одатда, сунъий мустаҳкамлашни, яъни қоплама қуришни талаб қилади. Қопламалар металл (пўлат ёки чўян), табиий ва сунъий тошлар, бетон ва темирбетондан қилиниши мумкин. Металл қопламалар йиғма элементлар — тюбинглардан йигилади, бетон ва темирбетон қопламалар махсус қолипларга қуйилиб тикланади. Кейинги йилларда сунъий бўшлиқни ўраб турган тоғ массивига анкерлар ва сим тўрлар ердамида маҳкамланадиган сачратмабетон қолиплар кенг қўлланмоқда.

Туннель хавоси, одатда, ортиқча намланган ва юқори трага эга бўлади. Унинг ҳавоси таркибини меъёрий ҳолатга келтириш, зарарли газлар ва юқори транинг одамга таъсирини камайтириш ва Туннель даги кўринишга таъсир қиладиган тутун босимини йўқотиш мақсадида Туннельни шамоллатиш тизими кулланилади. Уз. 50—60 м гача булган Туннель ларда табиий шамоллатиш, катта узунликдаги Туннель ларда эса марказдан қочирма ва марказий ўқ бўйлаб таъсир кўрсатувчи вентиляторлардан фойдаланилган сунъий шамоллатиш қўлланади.

Туннель қуриш ишлари, бўш, чукувчан грунтлар шароитида амалга оширилганда, музлатиш ва кимёвий бириктириш, ер ости сувлари сатҳини пасайтириш усулларида грунтлар сунъий мустаҳкамланиши мумкин.

Туннель қуриш тарихи узок, утмишга бориб такалади. Мил. ав. Бобил, Миср, Юнонистон ва б. мамлакатларда фойдали қазилмалар олиш, сув таъминоти мақсадида қурилган Туннельлар метин, лом ердамида қазилган. Кейинчалик кемалар қатнайдиган биринчи Туннель (160 м га яқин) Францияда (1679—81), биринчи темир йул Туннельи (1190 м) Буюк Британияда (1826—30) қурилган. Энг узун Метрополитен туннелининг ички кўриниши.

Туннель («Сэйкон») Хонсю ва Хоккайдо о. лари оралиғидаги Цутару буғози остидан 1988 й. да утказилган (уз. 53,85 км, сув остидаги кисми 23,3 км). Портлатувчи моддалар ва ўтиш қалқонлари яратилиши муносабати билан т. й. ва гидротехник Туннельлар курилди. 20-а. урталарига келиб автойўл Туннельлари ва метрополитенлар, сув ости (мас., ЛаМанш бўғози остидан, умумий уз. 52,5 км) Туннельлари қурилди.

Ҳоз. пайтда т. й., автойўл, гидротехник ва метрополитен Туннель ларини лойиҳалаш ва қуриш ишлари катта кўламда олиб борилмоқда. Мас., Эроннинг Исфаҳон ш. да 68 бекати бўлган 123 км ли метрополитен лойиҳаланмоқда, Хитойда умумий уз. 2500 км бўлган 5300 та т. й. туннелидан фойдаланилмоқда; улардан 22 та Туннельнинг уз. 5 км дан ортиқ. Келажакда Пекин ва Шанхай шаҳарларида умумий уз. 408 км булган метрополитен ва 562 км булган тезюрар трамвай қуриш кузда тутилган. Катта ҳажмдаги Туннель қуриш ишлари Японияда ҳам олиб борилмоқда (2004).

Ўзбекистонда мавжуд тўғонлар ва ГЭС ларда гидротехник Туннельлар қурилган, Камчиқ ва Резак довонларида умумий уз. 2,5 км бўлган замонавий Туннель қурилди (қ. Камчиқ довони). Тошкент ш. да жами уз. 38 км бўлган метрополитен ва транспорт Туннель ларидан фойдаланилмоқда. Тошкент метрополитенини лойиҳалаш ва қуришда, метро қурилишида биринчи марта йирик ҳажмли йиғма темирбетон элементлардан йиғиладиган йўл юриш ва бекат метро Туннель ларининг янги, зилзилабардош конструкциялари яратилди ва амалда жорий этилди.

Лд.:Храпов В. Г. и др., Тоннели и метрополитены, 1989; Рашидов Т. Р., Ишанходжаев А. А., Сейсмостойкость тоннельных конструкций метрополитена мелкого заложения, Туннель, 1993.

Абдураҳмон Эшонхўжаев.

Loading...