ТУНШАПАЛАКЛАР

ТУНШАПАЛАКЛАР (Myotis) — кўршапалаклар кенжа туркумининг бир уруғи. 60 дан ортиқ тури бор. Арктика, Антарктика ва баъзи ороллардан ташқари ҳамма жойларда тарқалган. Танасининг уз. 3,5 — 8 см, юнги қўнғиржигаррангда. Қулоғи узун ва учли. Тунда фаол. Ҳашаротлар билан озиқланади. Кўпчилиги ғорларда, баъзилари коваклар ва коя ёрикдарида яшайди. Ўзбекистонда 5 тури, жумладан, ўткир қулоқли Туншапалаклар Тошкент атрофида, Нурота тоғ олди ҳудудлари, Қашқадарё ва Сурхондарё водийсида; узун бармоқли Т. Амударёнинг қуйи оқими ва Нукус ш. атрофида; мўйловли Т. Фаргона водийси, Тошкент ва Самарканд вилоятларида; узун думли Т. Самарканд ш. атрофида; 3 хил рангли Туншапалаклар Чирчиқ ва Сурхондарё водийсидаги ғорларда колония бўлиб яшайди.

Loading...