ТУНУКА

ТУНУКА — металл ни прокатлаб тайёрланадиган юпқа юмшоқ пўлат лист. Листнинг қалинлиги, эни ва узунлиги бўйича стандартлаб қўйилади (қ. Стандартлаш). Қалинлиги одатда 0,21—0,30 мм ва 0,30—0,48 мм, 0,45—1,0 мм бўлади. Ташқи кўринишига кўра, рухланган оқ ва рухланмаган қора Тунукалар фаркланади. Тунука листлари иссиқ ҳолатда 8 тадан, совуқ ҳолатда 4 тадан қўйиб прокатланади. Листларни совуқлайин прокатлаш усули кенг тарқалган. Тунукани занглаш (коррозия) дан асраш учун сиртига ҳимоя қатлами (рух, хром, махсус лок ва б.) қопланади. Тунукалар иморат томларини ёпишда, турли рўзғор буюмлари (манти қасқон, самовар карнай ва б.) тайёрлашда ишлатилади.

Loading...