ТУНУКАСОЗЛИК

ТУНУКАСОЗЛИК — томларга тунука қоқиш, тунукадан турли асбобанжомлар (печлар, дудбуронлар, уларга қалпоклар ва б.) ясаш билан шуғулланиш касби; ҳунармандликнинг бир тури. Томга тунука қоқувчи уста тунукач и , тунукачилик устахоналарида тунукадан турли асбобанжомлар ясовчи мутахассис тунукасоз деб аталади. Одатда, моҳир тунукачи Тунукасозлик қилиб ҳам кетаверади ёки аксинча.

Loading...