ТУПАЙЯЛАР

ТУПАЙЯЛАР (Tupaiidae) — приматлар туркумига мансуб сут эмизувчилар оиласи. Лемурларга яқин, бироқсоддароқ тузилган, баъзи белгилари билан узуноёқлиларга ўхшайди. Шунинг учун баъзи олимлар Тупайяларни ҳаишротхўрларп киритишади. 5 уруғни ва 13 турни бирлаштирувчи 2 кенжа оиласи: ас л Т. ва пат думли Тупайялар бор. Асл Тупайялар думи бароқ, патдумлиларники тақир, учида бир тутам туклари бўлади. Тупайялар танаси 10 — 25 см, думи 20 см ча. Ташқи кўриниши олмахонларни эслатади, фақат тумшуғи чўзиқроқ. Мўйнаси қалин, юмшоқ, тўқ қўнғир, сарғишжигаррангда. Тишлари 38 та, 1—4 бола туғади. Ҳиндистон, Ҳиндихитой, Хитой, Филиппин ва Малайя архипелагида тарқалган. Ўрмонларда яшайди. Асосан, ҳашаротлар ва б. умуртқасиз ҳайвонлар билан озикланади.

Loading...