ТУПРОҚ БОНИТИРОВКАСИ (лот. bonitas — сифатлилик) — тупроқ унумдорлигини қиёсий баҳолаш. Тупроқ бонитировкаси 100 баллик шкала бўйича ифодаланади. Тупроқ бонитировкасининг асосий мақсади тупроқларни унумдорлигига караб таснифлаҳдир. Тупроқ бонитировкаси тупроқ унумдорлигини характерловчи табиий, яъни қишлоқ хўжалиги. экинлари ҳосилдорлиги билан чамбарчас боғлиқ бўлган хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ўтказилади. Шунингдек, Тупроқ бонитировкасида даланинг ўлчами, геометрик шакли, нишаблиги, иқлим шароити ва б. ҳам ҳисобга олинади. Тупроқ бонитировкаси ерни иқтисодий баҳолаш, ер кадастрини юритиш, мелиорация ҳамда деҳқончилик системасини такомиллаштириш ва б. учун зарур.
Табиий хоссалари экинининг энг юқори ҳосилдорлигини таъминлайдиган тупроқлар аъло баҳоланади. Бунда суғориладиган ерларда тупроқнинг маданийлик даражаси, қадимдан суғориб келинганлиги, генетик типи баҳо мезонлари ҳисобланади. Тупрокларнинг деҳқончилик учун ноқулай хусусиятлари (шўрланиш, эрозия даражаси, ботқоқланиш ва б.) бонитировка коэффициентини пасайтиради. Мас., кам шўрланган тупроклар — 0,75, ўртача шўрланганлари — 0,70, кучли шўрланганлар — 0,60 коэффициентга эга. Экстенсив деҳқончилик системасида, мас., лалмикор ғаллачиликда оддий агротехника, минерал ўғитларни чегараланган миқдорда қўллаш туфайли экинларнинг хреилдорлиги Тупроқ бонитировкасининг интеграл ифодаси ҳисобланади.
Ад.: Конобеева Г. М., Почвы Узбекистана, их районирование и качественная оценка, Тупроқ бонитировкаси, 1985.