ТУПРОҚ НАМ СИҒИМИ — тупроқнинг нам тутиш хусусиятини характерловчи катталик; тупрок, массаси ёки ҳажмига нисбатан фоизларда ифодаланади. Тупроқ нам сиғимининг асосий турлари: тўла (тупроқ коваклари сув билан тўла); умумий (грунт сувлари чуқур бўлган жойларда ер устидан суғорилганда ва грунт сувлари яқин жойларда сув тупроқ тагидан берилган шароитда тупроқда нам узоқ сақланиб туради); капилляр (тупроқ горизонтларидаги мувозанатда турган намлик тупрок, капилляр ҳошия чегараларида жойлашиб, шу горизонтларнинг грунт сувлар сатҳидан қандай баландликда туришига боғлиқ ҳолда ўзгариб туради); дала (энг кичик, чегараланган дала, нисбийкапилляр осилган намнинг энг кўп миқдори); максимал молекуляр (тупрокдаги қаттиқ заррачалар юзасида тортишиш кучлари таъсирида ушланиб турган энг кўп намлик микдори). Дала ва капилляр нам сиғимлари қишлоқ хўжалиги. экинлари оптимал суғориш режимини ҳамда мелиорация учун зарур сув нормаларини хисоблаб чиқишда катта аҳамиятга эга. Бу қишлоқ хўжалиги. экинларининг яхши ўсиши ва ҳосилдорликнинг ошишини таъминлайди. Дала нам сигами 1 м қалинликдаги галли тупроқ учун, одатда, массасига нисбатан 25%, оғир қумоқли тупроқда 22%, ўртача қумоклида 19%, енгил қумоклида 16%, қумлоқида 13% ва қумлида 10% атрофида бўлади. Mac, ғўза тупроқ нами дала нам сиғимининг 65—70% ни ташкил этганда яхши ривожланади.