ТУПРОҚ УНУМДОРЛИГИ

ТУПРОҚ УНУМДОРЛИГИ — тупроқнинг ўсиШшкларни сув, озиқ моддалар ва б. билан таъминлаш хусусияти. Тупроқ тоғ жинсларидан унумдорлиги билан фарқ қилади. Унумдор тупроқларда инсонга асосий озиқовқат маҳсулотларини берувчи қишлоқ хўжалиги. ўсимликлари ўстирилади. Ер фақат унумдорлик хусусияти туфайли қишлоқ хўжалиги. да ишлаб чиқариш. воситасига айланган. Тупроқ унумдорлиги тупроқҳосил қилувчи омиллар: иқлим, рельеф, тупрок ҳосил қилувчи жинслар, табиий ва маданий ўсимликлар билан узвий боглик, аммо унумдорлик даражасида, айниқса, ердан фойдаланиш характери катта аҳамиятга эга. Тупроқ унумдорлигининг энг муҳим омиллар: ўсимлик ривожланиши учун зарур озиқ моддалар ва улар турининг етарли микдорда бўлиши; ўсимлик ўзлаштириши мумкин бўлган намнинг мавжудлиги; яхши тупрок, аэрацияси; тупроқнинг гранулометрик таркиби, структура ҳолати ва тузилиши; заҳарли моддалар (кислота, ишқор, туз ва б.) микдори; тупроқ реакцияси ва б. дан иборат. Бу хусусиятлар йигиндиси тупроқнинг маданийлашганлик ҳолати даражасини белгилайди. Унумдорликнинг барча элементлари бир-бири билан чамбарчас боғлиқ. Бу элементлардан бирортасининг ўзгариши бошқаларига ҳам таъсир кўрсатади. Ҳар хил ўсимликларнинг Тупроқ унумдорлигига талаби турлича бўлганлиги сабабли ва ўсимлик биологиясига боғлиқ ҳолда бир тур ўсимлик учун унумдор ҳисобланган тупроқ бошқа тур учун унумдор бўлмаслиги мумкин.

Унумдорлик, асосан, табиий ва самарали турларга бўлинади. Табиий унумдорлик тупрокдаги озиқ моддалар умумий захираси билан характерланади; унинг шаклланиши эса тупрок ҳосил бўлиш шароитлари ва омиллари ҳамда генезисига боғлиқ. Самарали (сунъий) унумдорликнинг инсон меҳнат фаолияти билан, яъни ерга ишлов бериш, суғориш, ўғитлаш, шўрини ювиш каби агрокомплекс тадбирлар билан бошқаради (қ. Мелиорация). Сунъий йўл билан қумлик, тошлоқ, ботқоқлик каби унумсиз ерларда унумдор тупроклар пайдо қилиш мумкин. Табиий унумдор тупроклар баъзан кам самарага эга бўлиши мумкин ва аксинча юқори агротехника тадбирларини қўллаш натижасида унумсиз тупроқларда юқори унумдорликка эришиш мумкин. Тупрокдаги озиқ моддалар миқдори (азот, фосфор, калий, кальций, магний, олтингугурт, темир, бор, марганец ва б. микроэлементлар) тупрок, ҳосил қилувчи жинслар ва унинг тагидаги ётқизикдар (тагзамини) таркибига ҳамда тупроқ ҳосил қилувчи жараёнларга боғлиқ. Ўсимликларнинг микроэлементларни ўзлаштиришига тупроқ реакцияси катта таъсир кўрсатади (қ. Тупрок, нордонлиги). Тупрокдаги озиқ моддалар захираси минерал ва органик ўғитлар солиш билан бошкариб турилади. Тупрокда сувда осон эрувчи тузлар, асосан, натрий, шунингдек, магний, кальций ва б. катионларининг ортиқча миқдорда бўлмаслиги унумдорликнинг муҳим шартидир. Тупроқда тузлар миқдорининг меъёрдан ошиб кетиши — тупроқнинг шўрланиши, асосан, нотўғри суғоришдан вужудга келади, натижада унумдорлик кескин пасайиб кетади. Тупроқ қатламидаги зарарли тузларни йўқотиш учун шўр ерлар ювилади (қ. Шўр ювиш). Шўрланишнинг олдини олиш учун эса тупроқ хусусияти ва таркибига караб суюриш режими белгиланади. Қурғоқчилик рнларида, жумладан, суғорма деҳқончилик зоналарида суюриш Тупроқ унумдорлигини тубдан оширади. Тупроқ унумдорлигининг паст бўлиши, кўпинча патоген организмлар мавжудлигига ҳам боглик. Уларни кимёвий (хашаротларни бепушт килиш, фунгицидлар сепиш ва б.) ва агротехник тадбирлар (алмашлаб экиш, тупрокка ишлов бериш) ёрдамида йўк килиш тупроқнинг самарали унумдорлигини кескин оширади. Тупроқ унумдорлигини саклаш учун тупрокка эрозияга йўл кўймайдиган усулларда ишлов берилади, дала иҳота ўрмонзорлари барпо килинади, дарё ва каналлар қиргоғи мустаҳкамланади ва ғ. к. Жўрақул Саттаров.

Loading...