ТУПРОҚ ЗОНАСИ

ТУПРОҚ ЗОНАСИ — зонал ва унга ёндош интразонал тупроқлар эгаллаган ҳудуд. Тупроқ типлари шим. дан жанубга, шунингдек, текисликдан баландлик (тоғлик)ка кўтарилиш билан астасекин ўзгариб боради ва ҳар қайси жойда ўзига хос типдаги Тупроқ зонасини ҳосил қилади. Тупроқ зонаси тушунчаси тупроқ типлари, тупроқиклим ва қишлоқ хўжалиги. экинларини ҳудудда рнлаштиришда қатъий бирлик сифатида қўлланилади. Ер юзида Тупроқ зонаси лари маълум табиий қонун асосида тарқалган. Ҳар бир Тупроқ зонаси муайян бир географик зонада учрайди. Тупроқнинг бу хилда жойлашганлигини дастлаб В. В. Докучаев ва Н. М. Симбирцев аниклаган. Тупроқ горизонтал ва вертикал зоналлик қонунлари асосида ҳосил бўлган, лекин тупроқ типларининг зоналлик қонуни асосида тарқалиши маҳаллий шароитлар — тоғлар, гидрогеологик ва геологик хусусиятларга кўра, қисман ўзгариши мумкин. Тупроқ зонаси жуда катталиги ва бир зонанинг турли қисмларида биоиклим шароити турлича бўлганидан ҳар бир зонада тупроқ қоплами бир хил эмас. Тупроқнинг интразонал қонун асосида тарқалиши маҳаллий шароитга хос турли табиий омиллар таъсирига боглиқ. Мас., сур тупроқ зонасидаги гидрогеологик омиллар таъсирида пайдо бўлган ўтлоқи, шўрхок ва ботқоқи тупроклар интразонал тупроқлардир. Ер юзида Шимолий ярим шарда (шим. дан жан. га) қуйидаги горизонтал тупроқ зоналари учрайди: тундра тупроклари; подзол тупроқлар; ўрмондашт тупроклари; қора тупроклар; каштан тупроклар; чўл тупроклар; сур тупроклар; қизил тупроклар. Ҳар қайси зонада интразонал тупроклар ҳам бор.

Loading...