ТУПРОҚҚАЛЪА ДЕВОРИЙ РАСМЛАРИ ВА ҲАЙКАЛЛАРИ — Ўрта Осиё ҳудудида сақланган қад. санъат обидаларидан. Тупроққалъаштм Хоразм шоҳлари саройи мажмуаси деворларига ишланган расмлар ва ҳайкаллар мил. 1—3-а. ларга мансуб. Археологлар «Шохлар хонаси» (ҳайкаллар гуруҳида аждодлар илоҳийлаштирилган бўлса керак), «Ғалаба хонаси» (горельефларда шоҳ шоншавкати ифодаланган), «Аскарлар хонаси» (шохлар улкан, жангчилар кичик ҳажмда акс эттирилган) ва б. рамзий аталган сарой хоналари ҳайкаллар, бўртма тасвирлар қамда рангтасвир билан безатилган; рангтасвир ҳайкалтарошлик ҳамда монументал безакларда кенг қўлланилган. Тасвирлар Ўрта Осиёда кенг тарқалган усулда — қуруқ ганч сувоққа минерал бўёкларга елим қўшиб ишланган: тасвир оқ заминни бутунлай қоплаб ишланиб, қора бўёкда тасвирнинг шакли аниқ қилиб чизиб чиқилган, сўнг шакллар ичи керакли ранглар (қора, кўк, зангори, қизил, бинафша, пушти ва б.) билан бўялган. Тупроққалъа деворий расмлари ва ҳайкаллари ва ҳ., асосан, қуйидагича композиция тузилишига эга: кенглиги 0,5—0,7 м бўлган безак ҳошиядан иборат пастки қисм (мас., мовий сув тўлқини узра сузаётган қизил балиқпар), асосан, табиий катталикда ишланган турли жонзотлар, одамлар тасвирлари, ов манзараларидан иборат асосий қисм ҳамда девор безагини якунловчи ганч безакли фриз кўринишидаги юқори қисм. Асосий қисмда тасвирланган ов саҳналари, одамлар тасвирлари диққатга сазовор, мавзули лавҳалар ўсимликсимон нақшлар билан уйғунлаштирилган. Яхши сақланган айрим тасвирлар Хоразм рангтасвири (мас., арфа чалаётган аёл тасвири)нинг ишланишини кушонгандхар анъаналари билан боғлаш имконини беради, шунингдек, шундай қиёфалар ғам учрайдики, бу қиёфалар СурияМиср ёки Шим. Қора денгиз бўйи халқларининг рим даври санъатида учрашини тадқиқотчилар аниклаган. Барча тасвирлар ўта эркинлик ва қаққонийлик билан яратилган бўлиб, Қад. Хоразмнинг юксак бадиий маданиятидан дарак беради.
Ад.:Топраккала, Трудў Хорезмской археологоэтнографической экспедиции, т. XIV, М., 1984.