ТУРА

ТУРА, туро, тўро (қад. туркча — турмоқ) — одам бўйича келадиган қалқон, сипар. «Тура» атамаси илк бор Махмуд Кошғарийнинг «Девону луготит турк» асарида қўлланилган. Темурийлар, Шайбонийлар қўшинида кенг қўлланишда бўлган. Аскарлар Турани олдиларида ушлаб, унинг паноҳида душманни камон ёки милтиқцан ўққа тутганлар. Қўрғон ёки қалъаларни олиҳда Тура айниқса қўл келган. Жангчилар Тура билан ҳимояланган ҳолда шотилар орқали деворга чиқиб ғанимга зарба берган. Аксарият ундан пиёдалар фойдаланган.