ТУРДИЕВ Қўчқор Аҳмедович

ТУРДИЕВ Қўчқор Аҳмедович (1917.1.2, Андижон вилояти Қўрғонтепа тумани Дардоқ қишлоғи — 1992.4.8.) — 2-жаҳон уруши қатнашчиси. 1941 й. дан фронтда. Жан. Ғарбий фронт 38армиянинг 47тоғўқчи дивизиясида хизмат қилган. Турдиев 1941 й. 15 окт. да Харьков вилоятининг Краснокутск рни Трудолюбовка қишлоғидаги жангда душман дзотини портлатиб юборган. 1942 й. 27 мартда Қаҳрамон унвони берилган. 1942 й. кичиклейтенантлар курсини, 1943 й. Гомель ҳарбий пиёдалар билим юртини тугатган, взвод ва ротага командирлик қилган. Урушдан кейин Андижон вилоятининг «Ойим» жамоа хўжалигида сабзавотчилик, кейин шоличилик бригадасининг бошлиғи бўлиб ишлаган. Тошкент ш. даги 59мактаб, Андижон вилояти Ойим қишлоғидаги 32мактаб ва кўчага номи берилган.

Loading...