ТУРДИЕВ

ТУРДИЕВ Жонсаид (1954.20.6, Тошкент вилояти Бўка тумани) — ишлаб чиқариш новатори, Ўзбекистон Қаҳрамони (1998). Меҳнат фаолиятини 1970 й. да Олмалиқ ш. даги 14автобазада автосозловчи, ҳайдовчи бўлиб ишлашдан бошлаган. 1973—75 й. ларда ҳарбий хизматда бўлган. 1975 й. дан буен Олмалиқ конметаллургия комбинатининг «Қалмоққир» конида дастлаб экскаватор машинисти ёрдамчиси, 1982 й. да машинистлик курсини тугатгач, 8 кубометр ҳажмли экскаватор машинисти бўлиб ишлай бошлади. Меҳнатсеварлиги туфайли иш режасини мунтазам ошириб бажаришга эриҳди. У техникаэнергетика ресурсларни тежамкорлик билан ишлатишда юқори кўрсаткичларга эришди, ўз экскаватори хизмат вақтини 12 й. дан 18 й. га узайтиришга эришган, кўплаб экскаваторчи шогирдлар етиштирган.

Loading...