ТУРФОН

ТУРФОН, Тулуфон — Хитойнинг шим. ғарбий қисмидаги шаҳар, СиньцзянУйғур мухтор рнида, Турфон сойлигининг шим. чеккасида жойлашган. Аҳолиси 200 минг кишидан зиёд (1990-й. лар ўрталари). Нефтни қайта ишлаш ва озиқ-овқат, цемент, саноати корхоналари бор.

Мил. ав. 2-а. да Турфон ҳунларга тобе бўлган, 6-а. охиридан Турк хокрнлиги. таркибида, кейинчалик Уйғур хонлиги пойтахти. 1209 й. да мўғуллар эгаллаган. Мўғулистон хони Вайсхон даврида (1418—25) Турфон иқтисодий ва маданий жиҳатдан анча юксалган. 15—17-а. ларда Чиғатой хонлари қароргоҳи бўлган. 1758 й. да хитойлар босиб олган ва Турфон аҳолисининг кўпчилиги Уч шаҳри (Учтурфон)га кўчирилган.