ТУРИЗМ

ТУРИЗМ (франц. tour — сайр, саёҳат) , сайёқлик — саёҳат (сафар) қилиш; фаол дам олиш турларидан бири. Туризм деганда жисмоний шахснинг доимий истиқомат жойидан соғломлаштириш, маърифий, касбийамалий ёки бошқа мақсадларда борилган жойда (мамлакатда) ҳақ тўланадиган фаолият билан шуғулланмаган ҳолда узоғи билан 1 й. муддатга жўнаб кетиши (саёҳат қилиши) тушунилади.

Туризмнинг тарихи 19-а. бошларига бориб такалади. Дастлаб Англиядан Франиияга уюшган сайёҳлик ташкил этилган (1815 й.). Т. нинг асосчиси ҳисобланмиш инглиз руҳонийси Томас Кук 1843 й. да 1темир йўл сайёхлигини ташкил қилди. Шундан сўнг у ўзининг хусусий туристик корхонасини тузди ва 1866 й. дастлабки сайёхлик гурухлари АҚШга жўнатидди. Шарқда араб сайёҳи Ибн Баттута 21 ёшида саёҳатини бошлаб, деярли барча Шарқ ва Шим. Африка мамлакатларини пиёда кезиб чикди.

Мовароуннаҳрда илк сайёҳларнинг сафарлари Амир Темур ва темурийлар даврида фаоллашган. Амир Темур француз қироли Карл VI ва инглиз қироли Генрих IV билан доимий алоқада бўлган. Унинг элчиси 1403 й. Парижга келган. Испаниялик Клавихонинг «Буюк Темурнинг ҳаёти ва фаолияти» китобида Мовароуннаҳрдаги ижтимоий ҳаёт ва сайёхларнинг Темур давлатига интилиши акс этган.

Ҳоз. даврда Туризм дунёнинг жуда кўп мамлакатларида оммавий туе олган. Одатда, Туризм туристик ташкилотлар орқали туристик маршрутлар бўйича уюштирилади. Туризмнинг жуда кўп турлари ва шакллари мавжуд (ички, халқаро, ҳаваскорлик Туризми, уюшган Туризм, яқин жойга саёҳат, узоққа саёҳат, билим савиясини кенгаитириш мақсадида Туризм, тоққа чиқиш, сув Т. и, автотуризм, пиёда юриладиган Туризм, спорт Т. и ва б.).

Ўзбекистонда Туризм соҳасига раҳбарликни «Ўзбектуризм» миллий компанияси (1992 й. 27 июлда тузилган) олиб боради. Компаниянинг асосий вазифаси Туризм инфраструктурасини ривожлантириш, чет эл сармоясини жалб қилиб замонавий туристик комплексларни барпо этиш, янги туристик йўналишларни ишлаб чиқиш, хизматлар доирасини кенгаитириш ва б. дан иборат.

«Ўзбектуризм» миллий компанияси саёҳат қилиш турига қараб қуйидаги туристик йўналишларни ишлаб чиққан: классик йўналиш (Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Хива, Тошкент; Тошкент, Самарканд, БухороШаҳрисабз, Тошкент). Бу йўналиш энг қад. ёдгорликлар ва б. тарихиймаданий обидаларга ташриф билан боғлиқ; экологик Туризм йўналиши (Чимён, Чорвоқ дам олиш ва даволаниш оромгоҳи, Зомин қўриқхонаси, Бухоро вилоятидаги қўриқхоналар). Бу йўналиш алоҳида муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлар ва сайёҳлар учун экологик жиҳатдан қулай ғамда фойдали ҳисобланадиган жойларга ташриф билан боғлиқ; археологик Туризм йўналиши (Қорақалпоғистон, Сурхондарё, Самарканд ҳудуддари бўйлаб). Бу йўналиш Ўзбекистоннинг энг қад. топилмалари ва археологик қазишмалар олиб борилаётган жойлари билан танишишни мақсад қилиб қўяди; экстре мал Туризм йўналиши (Чимён, Фарғона водийси, Орол бўйи, Бухоро, Навоий вилояти ҳудудлари бўйлаб); линий Туризм йўналиши (Тошкент, Самарканд, Бухоро, Тошкент) — мамлакатимиздаги тарихий диний обидаларни зиёрат қилиш билан боғлиқ.

Туризм соҳасидаги муносабатларни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш, туристик хизматлар бозорини ривожлантириш, шунингдек, туристлар ва туристик фаолият субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг «Туризм тўғрисида»ги қонуни кабул килинган (1999 й. 20 авг.). Шу билан бирга Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2005 й. гача бўлган даврда Ўзбекистонда туризмни ривожлантириш давлат дастури тўғрисида»ги фармони (1999 й. 15 апр.) соҳани ривожлантиришда муҳим омил бўлди.

Туризм ташкилотларини такомиллаштириш ҳамда кичик ва ўрта туристик корхоналарнинг хизмат кўрсатиш бозорини фаоллаштириш, шунингдек, хорижий сармояни Туризм соҳасига жалб килиш мақсадида 1998 й. Ўзбекистон Республикаси ҳукумати қарори билан Тошкентда «Хусусий сайёхлик ташкилотлари уюшмаси» ташкил этилди. У 300 дан зиёд туристик корхоналар билан яқиндан алоқада бўлиб фаолият олиб боради. Ўзбекистонда «Кумушкон» туристик базаси ва «Санзар» кемпинг мажмуаси мавжуд бўлиб, улар «Ўзбектуризм» миллий компанияси тизими ташкилотлари ҳисобланади. Шу билан бирга Чорвоқ, Чимён, Белдерсой дам олиш оромгоҳлари ва юзга яқин хусусий меҳмонхоналар ишлаб турибди. Ўзбекистонда кўплаб туристларни қабул қилиш ва уларга хизмат кўрсатиш имкониятига эга бўлган меҳмонхоналар сони тобора ўсиб бормоқда.

Ўзбекистон 1993 й. да ўз сафига 120 дан ортиқ мамлакатни бирлаштирган Жаҳон туристик ташкилоти (WTO; 1975 й. тузилган)га аъзо бўлди. Шунингдек, Ўзбекистон WTO Европа комиссияси раёсатининг ҳам аъзосидир. 2004 й. «Буюк ипак йўли» лойиҳаси доирасида Самарканд вилоятида Жаҳон туристик ташкилотининг ваколатхонасини очиш кўзда тутилган. Ўзбекистонда Туризм соҳасига оид «Буюк ипак йўли» халқаро туристик рекламаахборот газ. (1994 й. дан), «Бизнес Гайд» ЖУР (РУС ва инглиз тилларида) ва б. оммавий нашрлар чоп этилади.

Ас:Тухлиев Н., Таксанов А.,Экономика большого туризма, Туризм, 2001.

Фарангиз Абдуллаева.

Loading...