ТУРК ТИЛИ

ТУРК ТИЛИ — туркий тилларпгм бири. Асосан, Туркияда, шунингдек, Ироқ, Сурия, Эрон, Руминия, Болгария, Греция, Россия, Германия, Нидерландия, Франция, Кипр ороли, Македония ва б. мамлакатларда тарқалган. Туркия Республикасининг ва Кипр Республикасининг (грек тили билан бирга) расмий тили ҳисобланади. Ўтган аср охирларида сўзлашувчиларнинг умумий сони 55 млн. га якин (Туркиянинг ўзида 50 млн. дан ортиқ) кишини ташкил этган. Диалектал жиҳатдан Туркияда Шарқдаги, айниқса, Анатолия шим. шарқидаги минтақа озарбайжон тилига ўхшашлик белгилари билан ажралиб туради. Анатолиянинг бошка қисми ҳамда шарқий фракия шевалари, шунингдек, бошқа мамлакатлардаги Турк тили лаҳжалари ўзаро унчалик фарқ қилмайди.

Турк тилининг фонетик ўзига хосликлари: сўз бошидаги ва ўртасидаги j ундошининг қариндош туркий тиллардаги бошқа ўхшаш товушларга тўғри келиши, сўз бошидаги рв, td, kg жарангеизлари ва жаранглиларининг фарқланиши ва сингармонизмнинг мавжудлиги, бир қанча сўзларда портловчи в ўрнига сирғалувчи v ундошининг келиши; бошқа туркий тиллардаги «во1» феълининг «ol» тарзида қўлланиши ва б. Морфологик белгиларидан mis шаклли сифатдошнинг қипчоқ ва б. бир қанча туркий тиллардаги gan шаклли сифатдош билан вазифадошлиги; dik шаклли қад. ҳаракат номи ва уог шаклли аниқ ҳоз. замон феълининг фаол қўлланиши ва б. ни кўрсатиш мумкин.

Адабий Турк тили ҳоз. шаклида 19-а. ўрталаридан шакллана бошлайди. Бу даврда ўрта аср адабий тили (эски турк ёки усмонли турк тили) арабча, форсча элементларга бой бўлган. 20-а. нинг 20-й. ларидаги ислоҳотлардан сўнг адабий тил умумхалқ сўзлашув тили билан яқинлашди. Эски Турк тилининг араб ёзувида битилган ёдгорликлари 13-а. дан бошлаб мавжуд. Дастлабки ёдгорликларда шарқий туркий (қорахонийуйғур) адабий тилининг сезиларли таъсири бор. Ҳоз. ёзуви 1929 й. дан лотин графикаси асосида.

Loading...