ТУРК

ТУРК, турк зарб — 1) ўтмиш мусиқа рисолаларида муайян ритм тузилмалари, дойра усуллари (мас., Туркий асли жадид, Туркии асли қадим, Туркии хафиф, Туркии сариъ);

2) 3 қисмдан иборат халқ куйи. Унинг 1қисми Чапандоз (Насруллойи), 2си Уфар, 3қисми Қашқарча усулида ижро этилади. Навоийнинг «Мезон улавзон» асарида кўрсатилишича, 15-а. ларда машхур халқ қўшикларидан бири туркии деб аталган;

3) машҳур авжлардан бири, Авжи Турк, Т. ии авж деб ҳам юритилади. Домла Ҳалим Ибодов хабарига биноан, Турк авжини бундан 300 й. муқаддам яшаган Навруз Али исмли ҳофиз яратган. Турк Шашмақом ашула йулларида, йирик шаклдаги халқ куй ва ашулаларида кўплаб учрайди. Турк авжи намуд вазифасини бажариб, мусиқа асарини шаклан кенгайтириш ва мазмунан бойитишда муҳим роль ўйнайди. Туркнинг куй тузилиши мураккаб, у ёқимли, ўта лирик кайфият бахш этади. Шашмақомда Бузрук мақомининг Насруллойи, Савти Сарвиноз (5 қисмли) шўъбаларида, Навонинг Савти Наво (5 қисмли), Сегоҳнинг Наврўзи Хоро, Мўғулчаи Сегоҳ шўъбалари ва Фиғон1—2, Нимчўпоний қисмлари ва б. да учрайди. Уларнинг таркибида Турк кенгайтирилган ёки қисқа шаклларда келади, турли дойра усулларига туширилганда турлича тусга киради. Турк фойдаланишга жуда қулай бўлиб, кўпинча куй ладининг VII поғонасидан уланади. Бастакор ва композиторлар асарларида ундан кенг фойдаланилган: Каримқулбек («Каримқулбеги»), Ҳожи Абдулазиз («Гулузорим»), Ризқи Ражабий («Овораман», «Яшнасун»), К. Жабборов («Этмасмиди») ва б. Ад.:Успенский В. А., Научное наследие. Воспоминания современников. Письма, Турк, 1980.

Loading...