ТУРК, Турк ибн Ёфас, Ёфас ўғлон, Туркхон — қад. диний ақидаларга кўра, Ёфаснинг тўнғич ўғли. Отаси вафотидан сунг, туркий ўлкаларни бошқарган хон. Мирзо УлуғбеҒснинг ёзишича, Каюмарс замондоши бўлган. Каюмарс Шарқий Эроннинг 1ҳукмдори бўлганидек, Турк «Машриқ диёри хоқонларининг биринчи қоони» бўлган. Абулғозий Баҳодирхонниж ёзишича, Турк «отасидан сўнг ерларни юриб кўрди. Тақи бир ерни хушлаб, анда ўлтурди. Бу кун ул ерларни Иссиғкўл дерлар». Т. ўз қавми ўртасида хуш расмрусумлар, таҳсинга лойиқ тартиблар ўрнатган. У бағоят оқил ва боадаб, ҳунарманд бўлган. Ривоятларга кўра «Чин мамлакати сарҳадиданки, уни Хонжу деб атайдилар, асосий ерлар, мас., Туркистон замин мамлакати чегараларигача унинг ҳукумати қўли остида эди. Жамиъи турклар орасида инъом қилиш (одатини), ҳиргоҳ удумини ўрнатди. Одил ва комил, кўнгилчан подшоҳ бўлган. Туркнинг 5 ўғли: Абилча, Тунг, Чигил, Барсхон, Атлоқ бор эди. Таомга туз солмоқ, шунингдек, чорва ва ваҳший ҳайвонлар терисидан либос тикиб кийиш ҳам Турк даврида пайдо бўлди». Т. 240 й. умр кўрган («Тўрт улус тарихи», 36—376.).