ТУРКАШЛАР

ТУРКАШЛАР, тургаш, тургэш — илк ўрта аср туркий халкларидан бири. Қозоғистонлик тарихчи Ю. А. Зуевнинг фикрича, Туркашларнинг қад. аждодларидан бирини юечжи қабилалари ташкил қилган. Туркашлар тўғрисида илк маълумотлар 7-а. нинг 2чорагидан учрайди. Улар, асосан, Еттисувда яшаган. Бу даврда Т. Ғарбий Турк хоқонлиги ҳудудида яшаган дулу қабилавий иттифоқига кирган. 7-а. нинг охирида Туркашлар ўз давлати — Туркаш хоқонлигини барпо этди. Туркашлар 2 катта гуруҳ — қора ва сариқларга бўлинган. Улар ўртасида вақтвақти билан ўзаро келишмовчиликлар бўлиб турган. Гардизийтлнг маълумотига қараганда, Туркашлар 2 уруғ: тухси ва азларга бўлинган. 766 й. қарлуқлар кучайиб Туркаш хоқонлигини тугатдилар ва Туркашларнинг асосий қисмини ўзларига бўйсундирдилар. Туркашларнинг қолган қисми уйғурларга қарам бўлди. Л. Н. Гумилёвнинг фикрича, бу воқеадан сўнг Туркашлар халқ сифатида тугатилди. Уларнинг бир қисми қарлуқ номини қабул қилди, қолгани эса уйғурлар таркибига сингиб кетди. Аммо, шуни таъкидлаб ўтиш керакки, Туркашларнинг номи 9-а. да ҳам манбаларда учрайди. Аз ва тухси уруғларининг номи эса кейинги асрларда ҳам манбаларда тилга олинган.

Ад.: Зуев Ю. А., Ранние тюрки: очерки истории и идеологии, Алматы, 2002.

Азим Маликов.

Loading...