ТУРКИСТОН АВТОНОМ СОВЕТ СОЦИАЛИСТИК РЕСПУБЛИКАСИ

ТУРКИСТОН АВТОНОМ СОВЕТ СОЦИАЛИСТИК РЕСПУБЛИКАСИ (ТАССР) — Туркистон ўлкасида совет тузуми ўрнатилгандан кейин большевиклар томонидан тузилган ва РСФСР га кирган автоном республика (1918—24). Майд. 1.324.994 кв. верста. Аҳолиси 5 млн. дан зиёд киши (1922). Пойтахти — Тошкент ш.

Туркистон ўлка советларининг 5съезди (1918 й. 20 апр. —1 май)да 30 апр. куни Россия Совет Федерациясининг Туркистон Совет Республикаси (қисқачаTCP) деган ном билан ташкил топди. Съездца олий органлар: Туркистон Республикаси Марказий Ижроия Кўмитаси (Туркистон МИ К) ва Туркистон Республикаси Халқ Комиссарлари Совети (Туркистон ХКС) тузилган. TCP маъмурий жихатдан Фарғона, Самарканд, Сирдарё, Еттисув, Закаспий, кейинчалик Амударё (Туркман) вилоятларига бўлинган. Республика ҳудуди БХСР, ХХСР, Козоғистон АССР, Афғонистон, Эрон, Хитой давлатлари билан чегарадош бўлган. Туркистон Республикаси Советларининг фавқулодда 6съездида РСФСР Конституцияси андозасида TCP Конституцияси қабул қилинган. 9съездда янги Конституция қабул қилиниб, ТСРнинг номи Туркистон Совет Социалистик Республикаси (ТССР) деб ўзгартирилди.

Республика сиёсий ҳаётида Туркистон Коммунистик партияси — ТКП (1918 й. июнда Тошкентда тузилган) муғим роль ўйнаган. Ҳокимиятнинг олий қонун чиқарувчи органи ТССР МИК ҳисобланган. Ижро қилувчи ва бошқарувчи олий орган ТССР ХКС саналган. Бирок, амалда ҳокимият РСФСР нинг Тошкентдаги фавқулодда органлари: Туркистон Комиссияси, (РКПб) МК Туркистон бюроси (Туркбюро), кейинчалик РКП (б) МК Ўрта Осиё бюроси (Средазбюро), Туркистон фронти қўлида бўлган. Сўнгра маҳаллий ҳокимият РСФСРнинг турли комиссарликларига бўйсундирилган. 1920 й. гача маҳаллий миллат вакиллари республика олий раҳбарияти таркибига киритилмаган. Кейинчалик Т. Рисқулов, Н. Тўрақулов, Қ. Отабоев, А. Раҳимбоев, И. Хидиралиев, Р. Исломов, Н. Айтоқов ТССР раҳбарлари бўлишган.

1918 й. баҳорда совет ҳокимияти томонидан ТССРда саноатнинг етакчи тармоқлари (пахта тозалаш, ёғмой и. ч., кўнчилик ва б.) ҳамда банклар мусодара қилинди. Туркистон автоном совет социалистик республикаси давлат тасарруфига ўтказилди. Озиқ-овқат тақсимоти (продразвёрстка) натижасида деҳқонлар қўлидаги озиқ-овқат маҳсулотлари тортиб олинди. 1921 й. дан озиқ-овқат солиғи (продналог) жорий қилиниб, етиштирилган ҳосилнинг катта қисми совет органларига мажбурий топширтирилган. Ҳунармандлар, савдогарлар ва тадбиркорлардан ҳам катта миқцорда солиқ олинган. Совет режимининг халққа қарши сиёсатидан норози бўлган миллий кучлар қўлга қурол олиб, қизил армияга қарши курашганлар. чиқиб, оғир аҳволга тушиб қолган. Экин майдонлари қисқариб, 1915 й. даги 3 млн. десятинадан 1921 й. да 1,7 млн. десятинага тушиб қолган. Чорва молларининг сони 24 млн. бошдан 8 млн. бошгача камайган. Республика саноати ҳам вайрон бўлган эди. 1921 й. да янги иқтисодий сиёсат (НЭП)га ўтилган, мавжуд корхоналарни қайта тиклаш билан бир қаторда янги корхоналар ғам қурилган. Бироқ Туркистон саноатида давлат сектори асосий ўринни эгаллаган. ҳокимият совет мактаблари, газ. ва журналлар, маданиймаърифий шохобчалари (клублар, маданият уйлари, қизил чойхоналар) ташкил қилишга алоҳида эътибор қаратиб, маҳаллий аҳоли онгига коммунизм ғояларини сингдиришга ҳаракат қилган. Иккинчи томондан, миллий зиёлилар (Фитрат, Чўлпон, Абдулла Қодирий, Мунавваркори ва б.) миллий манфаатларни қимоя қилиб, совет ҳокимияти билан муроса қилган ҳолда халққа маърифат тарқатиш билан ҳам шуғулланганлар. 1918 й. 12 майда Ўрта Осиёдаги дастлабки олий ўқув юрти — Мусулмон халқ дорилфунуни (қ. Ўзбекистон миллий университети)га асос солинган.

1920 й. августда ТССРнинг Еттисув вилояти, Сирдарё ва Закаспий вилоятларининг бир қисми янги ташкил қилинган Козоғистон АССР (РСФСР таркибида; 1936 й. дан Козоғистон ССР) таркибига киритилган. 1924 й. ноябрь ойининг охирида Ўрта Осиёда ўтказилган миллийҳудудий чегараланиш натижасида ТССР тугатилиб, унинг ҳудуди янги тузилган Ўзбекистон ССР, Туркманистон ССР, Тожикистон АССР (Ўзбекистон ССР таркибида; 1929 й. дан Тожикистон ССР), шунингдек, К°рақирғиз (Қирғизистон) мухтор вилояти (РСФСР таркибида; Кирғизистон ССР), Қорақалпоқ мухтор вилояти (Қозоғистон АССР таркибида; кейинчалик Қорақалпоғистон АССР, 1936 й. дан Ўзбекистон ССР таркибида) таркибига киритилди.

Ад.: Ўзбекистоннинг янги тарихи, 2китоб [Ўзбекистон совет мустамлакачилиги даврида], Т., 2000; Ражабов К,., Ҳайдаров М., Туркистон тарихи (19171924 й.), Т., 2002; Ўзбекистон давлатчилиги тарихи очерклари, Туркистон автоном совет социалистик республикаси, 2001.

Қаҳрамон Ражабов, Ордали Қониратбоев.

Loading...