ТУРКИСТОН ВИЛОЯТИ

ТУРКИСТОН ВИЛОЯТИ — тарихий маъмурийҳудудий бирлик. Ўрта Осиёни Россия босиб олиши жараёнида, 1865 й. 2 февр. да ташкил қилинган. Ҳудуди дастлаб Қўқон хонлигидан босиб олинган ерлар (Сирдарёнинг ўрта оқимидаги ерлар, Қозоғистоннинг жан. туманлари ҳамда Қирғизистоннинг шим. ҳудудлари) дан иборат бўлган. 1865 й. 6 авг. да Туркистон вилоятини бошқариш тўғрисида Муваққат низом эълон қилинган ва вилоятнинг ҳарбий ва фуқаролик ишларини бошқариш Оренбург генералгубернаторига топширилган. Туркистон вилояти маъмурий жиҳатдан 3 га:

1) ўнг қанот ёки Сирдарё тумани (Аральск, Ғазали, Қизил Ўрда шаҳарлари билан биргаликда);

2) марказ (Туркистон ва Чимкент туманлари) ва

3) сўл қанот [Авлиёота (ҳоз. Тароз), Марки, Пишпак (ҳоз. Бишкек), Тўқмоқ ш. лари жойлашган ҳудудлар] га бўлинган. 1865 й. 16 июнда Тошкент ва унинг атрофидаги ерлар «Тошкент тумани» номи билан Туркистон вилоятига қўшиб олинди ва Тошкент шаҳри Туркистон вилоятининг маъмурий марказига айланди. 1866 й. охирларида эса Эржар ва Зомин бўлимлари ҳамда Хўжанд (ҳоз. Суғд вилояти) ва Жиззах туманлари ташкил қилиниб, улар ҳам Туркистон вилояти таркибига киритилди. Подшо амалдорлари Туркистон вилоятининг ташкил қилинишини вақтинча тадбир деб ҳисоблаб, унинг чегарасини расмий равишда белгиламаган эди. 1867 й. дан Туркистон вилояти Туркистон генералгубернаторлиги таркибига киритилди.

Loading...