ТУРКИСТОН ХАЛҚ КОНСЕРВАТОРИЯСИ

ТУРКИСТОН ХАЛҚ КОНСЕРВАТОРИЯСИ — Ўрта Осиёда биринчи мусиқа ўқув юрти. 1918 й. Тошкентдаги Туркистон халқ университети қошида ташкил топган (ташкилотчиси Е. Чернявский, директор В. Карелин). Фортепиано, скрипка, хонандалик каби ихтисосликлар бўйича бошланғич таълим берилган. 1919 й. унинг Эски шаҳар бўлими очилган (В. Успенский). Фаолияти ёшларга мусиқа ўргатиш билан бирга концертижрочилик, тарғибот ишлари билан боғлиқбўлган. Туркистон халқ консерваториясига ўхшаш кейинчалик Бухоро, Самарканд, Фарғона халқ консерваториялари очилган. Булар негизида 1920-й. лар ўртасида мусиқа билим юртлари ташкил топган.

Loading...