ТУРКИСТОН ХАЛҚ УНИВЕРСИТЕТИ

ТУРКИСТОН ХАЛҚ УНИВЕРСИТЕТИ — Ўрта Осиёда рус олий таълимига асос бўлган илк ўқув маскани. Туркистон ХКСнинг 1918 й. 16 мартдаги қарори билан шу йил 21 апр. да Тошкентнинг Янги шаҳар кисмидаги Озодлик уйи (ҳоз. Ўзбекистон Республикаси болалар кутубхонаси)да очилган. Унтнинг ташкил топишида «Олий таълим тарафдорлари жамияти» (1918 й. фев.)га уюшган А. В. Попов (1918 й. апр. — дек. да университет ректори), Г. Н. Черданцев (1918 й. дек. 1920 й. дек. да университет ректори), проф. лар В. И. Романовский, А. А. Семёнов, Р. Р. Шредер ва б. нинг хизмати катта бўлди.

Туркистон халқ университети куйидаги ташкилий тузилишга эга бўлган: 1юқори босқич — олий курс [ижтимоийиқтисод, физикамат., адабиётфалсафа (кейинроқ тарихфилол.), техника фтлари]; 2ўрта босқич — амалий курслар (электромонтёрлар, автомобиль иши, темир йўлчилар, чизмачилик, ўрмон техниклари, ерсув қўмитаси, болалар боғчаси йўриқчилари, чет тиллари, бичиштикиш, пойабзал иши, сузишни ўрганиҳ); 3қуйи босқич — таълимтарбия бериш курслари (11 бошланғич мактаб, 8 болалар боғчаси). Шунингдек, таркибида Мунавварқори Абдурашидхонов ташаббуси билан 1918 й. 12 майда ташкил этилган Мусулмон халқ дорилфунуни (қ. Ўзбекистон миллий университети) ҳамда Туркистон халқ кутубхонаси (хрз. Ўзбекистон миллий кутубхонаси), Туркистон халқ музейи (ҳоз. Ўзбекистон санъат музейи), Туркистон халк консерваторияси, Шарқ инти каби мустақил ташкилотлар бўлган. Туркистон халқ университетининг тегишли курсларига маълумот даражасига қараб Jkhitiни хоҳловчи рус тилини билган кишилар имтиҳонсиз қабул қилинган. Дастлабки кунларданоқ Самарқанд, Фарғона, Андижон, Ашхобод ва б. шаҳарларда унт шўъба (филиал)лари очилган. 1918 й. кузда Мусулмон халқ дорулфунуни 2даражали ташкилот сифатида тугатилган, ўрта ва қуйи босқичдаги курслар ва мустақил ташкилотлар унтдан ажратилган. 1918/19 ўқув йили унтнинг 5 фтида 60 проф. ўқитувчи ишлади, 500 га яқин талаба таълим олди. Буларнинг ҳаммаси руслар ёки рус тилида сўзлашувчи бошқа миллат вакиллари эди. Маҳаллий мусулмон миллат вакиллари рус тилини билмаганлиги сабабли бу унтдан баҳраманд бўла олмадилар. Совет ҳукумати уларнинг манфаати ва хоҳишистагини эътиборга олмади. Совет тарихчилари бу ҳақиқатни бутунлай тескари талқин қилишга мажбур бўлдилар. Совет даврида чоп этилган тарихга оид адабиётларда бу унт коммунисток партия ва совет хукуматининг маҳаллий аҳолига кўрсатган бехдц катга ғамхўрлиги, халқпарварлиги туфайли пайдо бўлди, деб кўрсатиб келинди.

Туркистон халқ университетини тўла маънодаги олий ўқув юрти деб бўлмасди. 1919 й. дек. да у ҳақиқий давлат унти мақомини олди ва Туркистон давлат унти деб номланди. Туркистон халқ университетида 1918 й. 20 апр. дан рус тилида «Халқ университета» (Народнўй университет») газ. ва махсус илмий оммавий тўплам нашр этилди.

Ад.: Холбоев С., Миллий университетнинг тарихий илдизлари ва ташкил топиши, Туркистон халқ университети, 2003.

Сотимжон Холбоев.

Loading...