ТУРКИСТОНСИБИРЬ ТЕМИР ЙЎЛИ

ТУРКИСТОНСИБИРЬ ТЕМИР ЙЎЛИ, Турксиб — «Қозоғистон темир йўллари» компаниясига қарашли т. й. Қозоғистоннинг шарқий кисми бўйлаб Семипалатинск (шим. да) дан Олмаота орқали Луговая (жан. да) стясигача давом этади. Уз. 1452 км. 1927—31 й. ларда катта иқтисодий ва давлат аҳамиятига эга бўлган энг йирик умумхалқ қурилишларидан бири тарзида барпо этилган (қидирувлойиҳа ишлари 1906—07 й. ларда олиб борилган). Турксиб Луговая—Арис т. й. тармоғи орқали Ўзбекистон темир йўллари билан, СемипалатинскНовосибирск т. й. тармоғи орқали Ғарбий Сибирь т. й. билан боғланади. Турксиб орқали Новосибирскдан Арисга қадар йўлнинг уз. 2531 км, бу Челябинск ва Оренбург орқали ўтган эски йўлдан 1000 км қисқа. Турксиб ғалла, ёғоч ва кўмирга бой Сибирни Жан. Қозоғистон ва Ўрта Осиёнинг пахтакор минтакалари билан боғлади, бу минтақада пахтачиликни ривожлантиришга, шунингдек, Марказий Осиё республикаларини ёғоч, кумир, дон билан таъминлашда муҳим аҳамият касб этган эди.