ТУРКЛАР

ТУРКЛАРхалқ. Туркиянинг асосий аҳолиси (50 млн. киши). Умумий сони 53,3 млн. киши (1990-й. лар ўрталари). Турк тилида сўзлашади. Диндорлари — сунний мусулмонлар. Турклар антропологик жиҳатдан жан. европеоид ирқнинг Ўрта денгиз гуруҳига мансуб. Этник жиҳатдан Турклар 2 асосий компонент: 11 — 13-а. ларда салжуқийлар ва мўғуллар истилоси даврида Ўрта Осиё ва Эрондан Кичик Осиёга кўчиб келган кўчманчи туркчорвадор қабилалари (асосан, ўғузлар ва туркманлар) ва маҳаллий (Кичик осиёлик) аҳолидан таркиб топган. Туркларнинг бир қисми (узлар ва бижанаклар) Болқон я. о. оркали Кичик Осиёга кириб келган.

Турклар маҳаллий аҳоли (греклар, арманлар, грузинлар ва б.) билан аралашиб, уларнинг бир қисмини ўзига сингдириб олди, уларнинг хўжалиги ва маданиятининг жуда кўп белгиларини ўзлаштирди. Этногенезида, шунингдек, араб, курд, жан. славян, румин, албан ва б. элементлар ҳам қатнашган. 14 — 16-а. ларда Т. Болқон я. о. ва Кипрни эгаллаганлар. Турк халқи тахм. 15-а. да таркиб топди. Турклар таркибида ярим кўчманчи этнографик гуруҳлар: юруклар, туркманлар, тахтажлар, абдаллар ва б. бор. Ярим кўчманчилар ўтроклашиб, Турклар таркибига сингиб бормоқда. Ҳоз. Туркларнинг кўпчилиги (65%) қишлоқ хўжалиги. да (деҳкрнчилик ва чорвачилик), млн. дан ошиқроғи саноатда банд.

Loading...