ТУРКМАНБОШИ

ТУРКМАНБОШИ (1993 й. гача Красноводск) — Туркманистондаги шаҳар (1896 й. дан). Каспий денгизининг шаркий соҳилидаги йирик порт. Кубадоғ тизмаси этакларида, 1962 й. дан денгиз т. й. пароми оркали Боку билан боғланган. Аҳолиси 58,9 минг киши (1990-й. лар ўрталари). Туркманбоши рус армияси ҳарбий истехкоми сифатида Кизилсув (туркманча «Гўзўлсу») қишлоғи ёнида вужудга келган ва русча Красноводск деб аталган. Нефтни қайта ишлаш, кема таъмирлаш здлари, курилиш материаллари, озиқовқат (балиқ консервалаш ва б.) саноати корхоналари, тикувчилик фкаси мавжуд. Бир неча ўрта махсус билим юрти, музей бор.