ТУРКУМ

ТУРКУМ (genus) —1) ботаникада филогенетик жиҳатдан яқин (қардош) турларни бирлаштирувчи асосий таксономик категория. Зоологиядаги уруғ ботаникадаги Туркумга тўғри келади. Mac, дўлананинг (Crataegus) ҳар хил турлари (сариқ, қизил ва б.) дўланалар Туркум ига бирлаштирилади. Туркумнинг илмий номи битта лотинча сўз билан юритилади. Туркумлар битта, бир нечта, ўнлаб, ҳатто юзлаб турлардан ташкил топади. Ҳар бир Туркум (уруғ) бирор оила таркибига киради.

2) зоологияда ҳайвонлар систематикасидаги таксономик категория, бир неча оилани бирлаштиради. Систематикада кўпинча Туркум синфларга бевосита эмас, балки оралиқ категориялар (усттуркум, инфра синф, кенжа синф) орқали бирлаштирилади.

Loading...