ТУРМАЛИН

ТУРМАЛИН (нем. Turmalin, сингалезча тормалли — сердоликдан) — минерал, занжирли силикатлар синфига мансуб мураккаб ва ўзгарувчан таркибли, борли алюмосиликат. Таркиби ва рангига кўра, Турмалин қуйидаги турларга бўлинади: темирли Турмалин: шерл ёки африцит (кора), варделит (яшил, индиголит (тўқ кўк); магнезиал Турмалин: дравит (қўнғирсариқ); литий л и Т.: эльбаит (оч бинафша ранг, пушти), рубеллит (тўқ пушти); марганецли Турмалин: теллаизит ва б. Тригонал сингонияда кристалланади. Кристаллари чўзиқ, устунсимон; призмалар, дипирамидалар ҳосил қилади. Шишасимон ялтирайди. Қаттиқлиги 7—7,5, зичлиги 3—3,2 г/см3. Т. скарнларда, гранитли пегматитларда учрайди. Турмалиннинг шаффоф, тиниқ, чиройли хиллари заргарликда, йирик кристаллари радиотехникада ишлатилади. Туркистон, Қоратепа, Помир тоғларининг жан. қисмида шерл кристаллари топилган. Зирабулоқ, Нурота гранитларини толасимон Турмалиннинг тим кора томирлари ёриб ўтади. Нуротада биринчи марта ванадийли тўқ жигарранг Турмалин топилган. Турмалин конлари хорижда РФ (Урал, Байкал орти), Бразилияда, Мадагаскар ва Шри Ланка о. ларида мавжуд.

Loading...