ТУРМУШ ТАРЗИ — шахс, ижтимоий гуруҳ, элат, миллат, халқнинг кундалик ҳаётини ифодаловчи тушунча. Т. т. га турли жиҳатлар: фалсафий, социологик, ижтимоийиқтисодий, ижтимоийгуруҳий ва б. нуқтаи назардан ёндошилади. Шахс, ижтимоий гуруҳ Турмуш тарзи муайян давр шартшароитларининг бутун мажмуаси билан белгиланади. Турмуш тарзи ижтимоий категория. У турмуш даражаси деб аталадиган иқтисодий категорияга нисбатан кенгдир. Турмуш даражаси, асосан, миқдор кўрсаткичига эга бўлса, Турмуш тарзининг моҳияти, мазмуни ва намоён бўлиш шакллари кўп ҳолатда кишиларнинг ҳаёт кечириши, меҳнати, соғлиги ва ҳатто хулқатвори билан ифодаланади. Муайян элат, миллат ва халқнинг Турмуш тарзи уларнинг яшаш жойлари билан боғлиқ ҳолда шаклланиб ўзгариб боради. Ўзбек халқи ўз ғаёт фаолиятида камтарлик, катталарга ҳурмат, меҳнатсеварлик, бағрикенглик, софдиллик каби ахлоқий хислатларга алоҳида эътибор беради. Ўзбек халқидаги бундай фазилатлар миллий урфодат ва анъаналарда, кундалик ҳаёт тарзи ва миллатлараро муносабатларда акс этган. Халқимиз ҳаётида одобахлоқ меъёрлари асосидаги расмрусумлар, анъаналар ва одатларнинг аҳамияти беқиёсдир. Ўзбек халқи азалдан жамоа бўлиб яшаб, маҳалла, қўшничилик удумига қатъий риоя қилган. Оилада туғилган ҳар бир гўдакка яхши ният билан исм қўйилган, саводини чиқариш учун уни устозмуаллим қўлига топширилган. Фарзандларни ҳунарли ва уйжойли қилиш отаоналар фаолиятининг энг муҳим вазифасига айланган. Одамларнинг, хусусан, ёшларнинг юриштуриши, улар амал қиладиган тамойиллар ҳамиша жамоа назарида бўлади.
Акбар Ўтамуродов.