
ТУРП
ТУРП (Raphanus sativus L.) — карамдошлар оиласига мансуб икки йиллик ўсимлик. 5 минг йил муқаддам Қадимги Миср, Юнонистон ва Римда экилган. Ҳоз. пайтда дунёдаги барча мамлакатларда экилади. Биринчи йили кесикли, тукли барглардан иборат тўпбарг ва илдизмева ҳосил қилади. 2йили, экилгач, гулпоя чиқариб, 35—40 кунда гуллайди. Гуллаши бир ойгача давом этади. Гул тўплами — шингил. Гули 4 тожбаргли, 2 жинсли, оқ пушти, бинафша ёки очсариқ рангда, четдан ҳашаротлар, асосан асаларилар ёрдамида чангланади. Маданий Турп редиска ва ёввойи Турп билан осон чатишади. Меваси очилмайдиган урчуқ ёки цилиндрсимон қўзоқдан иборат. Уруғи юмалоқ, овал шаклда, оч, тўқ жигарранг (редиска уруғига ўхшаш), 1000 донаси вазни 9—14 г, унувчанлиги (1 тоифа уруғларда 85%) 4—5 йилгача сакланади.
Турп фақат очиқ ерда етиштирилади. Уруғи 2—4°да униб чиқади. 13—20°да яхши ривожланади, ҳарорат 20°дан юқори бўлса илдизмеваларнинг ўсишига салбий таъсир қилади. Турп намсевар ўсимлик. Намлик етишмаса илдизмеваси яхши ўсмайди. Илдизмеваси йирик, 200 г дан 4—5 кг гача. Таркибида ўртача 1,92% оқсил, 1,58% қанд, 1,55% клетчатка, 8—29 мг %. витамин С ва б. бор. Асосан, янгилигида, айрим вактларда доривор сифатида истеъмол қилинади. Шунингдек, унда лавшага қарши витамин бор, модда алмашинуви, овкат ҳазмини яхшилайди. Т. Ўзбекистоннинг марказий вилоятларида июль охири — авг. бошида, жан. минтакаларда, авг. 2 ўн кунлигида, 2 — 3 см чуқурликка экилади. Маиса кўкариб чиққунча тупроқ доимо нам ҳолда тутилади. Кейинги парвариш ўташ ва яганалашдан, ўз вақтида суғориб ва культивация қилиб туришдан иборат. Ўзбекистонда Турпнинг Марғилон ва Андижон9 тезпишар навлари давлат реестрига киритилган. Ҳосилдорлиги: Марғилон нави 350—360 ц/га; Андижон9 нави 480—500 ц/га.
Ад.: Пивоваров В. Ф., Аромов М. X., Турд и кул ов Б. X. и др., Овоҳные и бахчевые культурў в Узбекистане, М., 2001; Останақулов Турп, Сабзавот экинлари биологияси ва ўстириш технологияси., Т., 1997.