ТУРШАК

ТУРШАК — данаги билан офтобда куритилган ўрик. Данаги этидан қийин ажраладиган, баргакка яроқсиз, майда ўрик навлари (Қандтак, Бобоий, Оқнуқул ва б. мевалари) Туршак қилинади. Ҳосил йиғилгач, тозаланиб ювилади, сават ёки бордонларга ёйиб, куритилади. Ҳар 4—5 кунда ағдариб турилади. 8—15 кунда қуриб, Туршак бўлади. Айрим жойларда Туршакга курт тушмаслиги учун ўрикни қуритишга тайёрлашда уни савати билан анжир барглари солинган қайноқ сувга бир муддат ботириб олинади. Олтингугурт билан (ҳар 1 кг мевага 2—2,5 г дан) 1,5—2 соат мобайнида дудлаб қуритилганда ранг киради, сифати ортади. Туршак таркибида 40— 90% қанд, 1,2—6,9% кислота бор.

Prev Article

ТУРУШДОШЛАР

Next Article

ТУРҒАР