ТУРСУНОВ Улуғ Тошмуҳаммедович

ТУРСУНОВ Улуғ Тошмуҳаммедович (1905.9.1, Қўқон 1971.20.6, Самарканд) — тилшунос олим, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1965), проф. (1958), филол. фанлари номзоди (1941); 2-жаҳон уруши қатнашчиси (1941 — 45). Фарғона пед. техникумини (1924) ва Ленинград шарқшунослик интини (1930) тугатган. Марғилонда мактаб ўқитувчиси (1924 —25), Қўқонда болалар уйи ўқув бўлими мудири (1925 — 27). 1930 — 32 й. ларда бир пайтнинг ўзида Тил ва терминология қўмитасида илмий ходим, Ўрта Осиё унтида ўқитувчи ва Тожик агропедагогика инти (Тошкент) да кафедра мудири, 1933 — 34 й. ларда Ўзбекистон маданий қурилиш и. т. интида сектор мудири, 1934 — 36 й. ларда Тил ва адабиёт интида директор уринбосари ва сектор мудири, 1936 — 71 й. ларда Самарканд унти ўзбек тилшунослиги кафедрасининг мудири.

Турсуновнинг илмий асарлари ўзбек тили лексикологияси, терминологияси, грамматикаси, диалектологияси ва ривожланиш тарихига, умуман, ўзбек тилининг илмийназарий, амалий ва методик масалаларига бағишланган.

Ас: Узбекчада феълларнинг ясалиши, Турсунов, 1930; Ўзбек терминологияси масалалари, Турсунов, 1933; Ҳозирги замон ўзбек тили [Морфология] (ҳаммуаллифликда), Т., 1960; Сопоставительная грамматика русского и узбекского языков (в соавторстве), Самарканд, 1962; Ўзбек тили лексикасининг баъзи масалалари (ҳаммуаллифликда), Самарканд, 1971; Ўзбек адабий тили тарихи, Турсунов, 1982; Ҳозирги ўзбек адабийтили [Лексикология, Морфология], 3нашри, Турсунов, 1992.

Loading...