ТУРСУНОВ

ТУРСУНОВ Тошпўлат (1932.7.5, Тошкент) — театршунос олим. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1992). Санъатшунослик фанлари дри (1985), проф. (1986). Қирғизистонда хизмат кўрсатган маданият арбоби (1995). Тошкент давлат театр ва рассомлик санъати интини тугатган (1954). Шу инт қошидаги методика бўлимининг мудири (1954 — 55), 1955 58, 1961 64, 1969 73й. ларда Санъатшунослик интида турли илмий лавозимларда ишлаган. Ўзбекистон Маданият ишлари вазирлиги репертуарредакцион коллегиясининг бош муҳаррири (1964 — 69), Театр ва рассомлик санъати интининг сиртқи ўқув бўлимининг декани (1973 — 74), илмийижодий ишлар бўйича проректори (1974 — 77), ректори (1987 — 96). Айни вақтда театршунослик кафедраси мудири (1974 — 98), 1999 й. дан кафедра проф. Турсуновнинг илмий фаолияти Ўзбекистон театрлари тарихи, театр ва драматургия, саҳна санъати, актёр маҳорати масалаларини ўрганишга бағишланган. «Дарбадар», «Алпомиш» пьесаларини ёзган. «Бандаи гумроҳ» (Б. Брехт), «Консул ўғирланди» (Г. Мдивани), «Яраланган юраклар» (И. Афандиев), «Дунёга ружу қилсанг» (Д. Валеев), «Суд олдидан» (К. Амиров), «Чет эллик куёв» (А. Папаян), «Метродаги ҳодиса» (Н. Баэр), «Оқ эртак, оппоқ эртак» (В. Петросян) каби асарларни таржима қилган.

Ас: Карим қизиқ Зарипов, Турсунов, 1960; Турғун Азизов, Турсунов, 2004.